Франциядан олиб келинган   қўлёзма XV асрда яшаб ижод қилган мутасаввуф олим  ва шоир Ҳусайн Хоразмийнинг   “Насиҳатномаи Шоҳий” асаридир.   Асар мукаддима, ўн иккита  боб ва хотимадан иборат.

Германиядан келтирилган қўлёзма  XIX асрда Хоразмда яшаб ижод этган шоир,   файласуф  ва тарихшунос олим  Бобожон Саноийнинг   “Маъориф ун-насаб” тарихий филологик асаридир. Асар анъанавий ҳамду сано билан бошланган, муқаддима, бешта бобдан иборат.

Ҳар иккала нашр билан Тошкент давлат шарқшунослик университети кутубхонасида  ва Алишер Навоий номидаги Миллий  кутубхонада танишиш мумкин.